Ўзбекистон: Меҳнат муҳожирларининг қайтиши оқибатлари начоғли муаммоли бўлади?

Ўзбекистон: Меҳнат муҳожирларининг қайтиши оқибатлари начоғли муаммоли бўлади?

Monday, 13 April, 2009
, дея қайд этадилар NBCA шарҳловчилари.



Улар меҳнат муҳожирларининг қайтиш оқимини жиловлаб туриш учун барча резервларни ишга солишни таклиф этмоқдалар. Бунинг учун керак бўлса дипломатик каналларни жалб этишдан тортиб то ишчи ўринларини яратишга қаратилган йирик агросаноат лойиҳаларини ҳаётга татбиқ этиш лозим.



CA-News интернет нашри Ўзбекистонда қийноқларнинг олдини олиш ва қийноқларга қарши курашиш тезкор гуруҳига таянган ҳолда 9 март куни хабар беришича, ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларидан келаётган пул жўнатмаларининг ҳажми “90 фоизга қисқарган”.



Бундай маълумотлар Қийноқларнинг олдини олиш ва қийноқларга қарши курашиш тезкор гуруҳининг 2009 йил 20 январидан 20 февралигача Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрининг ҳамда мамлакатнинг бир неча вилоятларида банк бўлинмалари ходимларини “анкета сўровлари ўтказиш йўли билан” ўтказилган тадқиқотлар давомида аниқланди.



Тобора авж олиб бораётган жаҳон молиявий инқирози қабатида ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг аксарияти ишлаётган Россия ва Қозоғистонда ишчи ўринлари кескин равишда қисқариб кетди. Бу эса ўз навбатида, уларнинг даромадлари ҳам қисқаришига олиб келди. Ҳолбуки, улар ўз даромадларининг кўп қисмини ватанидаги қариндошларига жўнатаётган эдилар.



Бу пуллар меҳнат муҳожиларининг оилалари учун сезиларли молиявий ёрдам бўлиб келганди.



Меҳнат муҳожирининг бир маротабалик пул жўнатмаси миқдори ўртача 500 долларни ташкил этган; Жаҳон банкининг маълумотига кўра, 2008 йилда ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари уйларига икки миллиард АҚШ долларига яқин пул жўнатганлар.



Россия 2009 йил январь ойида ўзбекларнинг анъанавий тарзда фаолият юритаётган бозорларда чет эллик фуқаролар учун чакана савдо билан шуғулланишни тақиқлаб қўйди. Шу пайтнинг ўзида қурилиш майдонларида асосан меҳнат муҳожирлари ишлаётган Қозоғистон ҳам ташқи ишчи кучларига квоталарнинг қисқартириши ҳақида эълон қилди.



Пировардида, юртларига қайтаётган меҳнат муҳожирларининг оқими кучайиб бориши кутилмоқда.



Ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг миқдори ҳақидаги расмий маълумотлар одатда чоп этилмайди, аммо Тошкентда жойлашган Ўзбекистон Мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳининг маълумот беришича, беш миллиондан зиёд одамлар мамлакат ташқарисига ишлагани чиқиб кетганлар.



Меҳнат муҳожирлари ватанларига қайтган тақдирда, ижтимоий қарама-қариликлар пайдо бўлиши мумкин. Негаки, Ўзбекистонда ишсизлик даражаси анча юқори ва маҳаллий аҳолининг турмуш даражаси паст.



Ўзбекистонда 2012 йилгача мўлжалланган ҳамда корхоналарнинг тезлаштирилган модернизациясини, маҳаллий товар ишлаб чиқарувчиларни ва экспортчиларни қўллашни, уларнинг қарзларини реструктуризациясини, солиқ ва кредит имтиёзларини кўзда тутувчи аксилинқироз дастури амалга оширилаётганига қарамай, бу чоралар етарли эмас, дейишади NBCA таҳлилчилари.



Меҳнат муҳожирларидан келиб тушаётган пул жўнатмалари қисқаришидан ҳамда уларнинг оммавий равишда ватанларига қайтишларидан келиб чиқадиган салбий иқтисодий ва ижтимоий оқибатларини юмшатиш учун расмийлар ҳозирданоқ зудлик билан кўриладиган бир қатор чораларни қабул қилишлари лозим.



Экспертларга кўра, расмийлар барча фойдаланилмаган резервларни ишга солишлари лозим. Мисол учун, меҳнат муҳожирларининг оқимини жиловлашга қаратилган дипломатик кучларни ҳам фаоллаштириш зарур.



Меҳнат муҳожирларининг аксарияти Россия ва Қозоғистонда яхши жойлашиб олганлари ҳеч кимга сир эмас. Улар ўзлари учун тузуккина иш топиб олганлар, шунинг учун ҳам Ўзбекистон ҳукумати бу мамлакатларнинг ҳукуматлари билан ўзбекистонлик ишчилар учун етарли даражада турмуш шароитларини яратиб бериш борасида музокаралар олиб боришлари керак.



“Бир қатор ташкилий муаммоларни ҳал қилиш, ўзбекистонликлар ўз фуқароликларини алмаштирмасликлари учун уларни компакт ҳолда жойлаштириш ҳақида келишиб олиш, кўтарма пуллари бериш, кредит ажратиш, турар-жой ва жойлаштириш борасида кўмак бериш зарур”, - дея таклиф этади тошкентлик мустақил таҳлилчи Виктор Ивонин.



Бундай чоралар ижобий самара бериш турган гап, дейди комил ишонч билан Ивонин.



Россия ва Қозоғистонга тажрибали миришкорлар боряптилар. Улар юқори ҳосил олишга устаси фаранг, бу ўз навбатида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг таннарҳини пасайтиришга, Ўзбекистонга эса аҳоли бандлиги муаммосини ҳал қилишга имконият беради, дея қайд этади эксперт.



Аммо бошқа шарҳловчиларга кўра, меҳнат муҳожирларининг муаммосини ўз кучимиз билан, бошқа давлатларнинг ёрдамига қарам бўлмаган ҳолда ҳал қилиш мумкин.



Мисол учун, Хитойнинг тажрибасидан фойдаланиш мумкин. Бу мамлакатда жаҳон молиявий инқирози қабатида биринчи навбатда транспорт инфратузилмаларини ривожлантиришга ва қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотларни тезлаштиришга қаратилган лойиҳалар амалга оширилмоқда.



Бу эса ўз навбатида иложи борича кўпроқ ишчи ўринларини яратишга имконият беради. Аҳолисининг асосий қисми агросаноат мажмуасида банд бўлган мамлакат учун бу жуда ҳам муҳим.



“Ўзбекистонга биринчи навбатда жадал суратли қарорлар ва локомотив лойиҳалари керак, [ўшанда пул] жўнатмалари ҳажмининг пасайиб кетишидан ва меҳнат муҳожирлари қайтишидан келиб чиқадиган салбий оқибатлар минимал бўлиб қолади”, - дейди тошкентлик иқтисодий таҳлилчи Владимир Парамонов.



(NBCA [Марказий Осиё янгиликлар маълумотномаси] – IWPRнинг Марказий Осиё мамлакатлари бўйича янгиликлар таҳлили ва шарҳларининг кўп тилли хизматини ташкил этиш лойиҳаси бўлиб, унда бутун минтақа шарҳловчилари иштирок этадилар. Лойиҳа 2006 йилнинг августидан 2007 йил сентябригача минтақанинг бешта мамлакатларида амалга оширилган. NBCA янги молиялаштириш билан Ўзбекистон ва Туркманистондаги воқеаларни яна ёритишни бошламоқда.)
Uzbekistan
Frontline Updates
Support local journalists